Central AsianResearch Index

Мустақил давлат ҳамдўстлиги давлатларининг жиноят процесси иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажрибаси

Замонавий жиноят процессида давлат ҳимояси ва шахснинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини амалга ошириш жараёнлари давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг асосий функцияларидан бири ҳисобланиб, жиноятчиликка қарши курашда шахс ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадидан мувозанат ўрнатади. Шу билан бирга, жиноят процессида ҳимоя қилинадиган шахсларнинг ҳуқуқларини амалга оширишнинг жиноят-процессуал ва бошқа кафолатларига катта аҳамият берилиши керак. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар миллий қонунчилигида ва ташкилот доирасида жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш масаласи анча тартибга солинганлигини кўришимиз мумкин. Аммо шундай бўлсада, иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги айрим камчиликлар юзага келиб бораётганлиги ҳуқуқшунос олимлар томонидан таъкидлаб келинмоқда. Муаллиф ушбу мақолада МДҲ доирасида жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ назарий ва амалий тадқиқотни амалга ошириб, бу соҳани ташкилот доирасида янада ривожлантириш мақсадида турли таклифларни илгари сурган.

Сведения

Опубликовано
2023 · Т. 4, № 5/S, С. 96-102
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC