Central AsianResearch Index

Реклама тўғрисидаги қонун бузилишини келтириб чиқарувчи типик хулқ-атвор моделлари ва уларга юридик баҳо бериш

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Норма мазмунидан англашиладики, давлат тадбиркорлик эркинлигини истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда кафолатлаш мажбуриятини олмоқда. Шунингдек, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши ҳам мажбуриятлардан бири сифатида белгиланмоқда. Шунга мувофиқ тадбиркорлик эркинлиги конституциявий кафолат ҳисоблансада, ҳалол рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлигидан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳада оқилона чекловлар ўрнатилиши мумкин. Ана шу чекловлардан бир қанчаси бугунги кунда тадбиркорларнинг бозорга киришининг калити бўлиб хизмат қилаётган реклама қонунчилигида ҳам ўрнатилган. Мазкур ҳолатдан келиб чиққан ҳолда мақолада ана шу чекловлар, қонун билан таъқиқланган рекламалар турлари, моҳияти, уларнинг таъқиқланиш сабаблари, бу бўйича ҳуқуқбузарликларнинг умумий хулқ-атвор моделлари ва уларга ҳуқуқий баҳо берил масалалари таҳлил қилинган. Халқаро келишувлар, хорижий давлатлар қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти тажрибаси Ўзбекистон тажрибаси билан қиёсий-ҳуқуқий муҳокама этилган. Нотўғри реклама, ишончсиз реклама, ёлғон (чалғитувчи) реклама, инсофсиз (ноҳалол) реклама каби таъқиқланган реклама турлари ҳақида фикр юритилган.

Сведения

Опубликовано
2023 · Т. 4, № 5/S, С. 103-114
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC