Central AsianResearch Index

Баъзи хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида маъмурий преюдицияга оид масалалар

Мазкур мақолада муаллиф баъзи МДҲга аъзо давлатларнинг жиноят қонунчилигида маъмурий преюдицияга оид масалаларни ёритган. Шунингдек, мақоладан олимларнинг маъмурий преюдиция бўйича қарашлари, унинг жиноят қонунчилигида бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақидаги илмий-назарий қарашлар ҳамда муаллиф фикри ўрин олган. Мақолада муаллиф томонидан айрим давлатларнинг ижобий тажрибаси, хусусан, маъмурий преюдицияли жиноятларда худди шундай жиноятни бир мартадан кўп содир этганлик учун жиноий жавобгарлик вужудга келиши мумкин бўлган аниқ муддатни белгилаш масаласи миллий жиноят қонунчилигини такомиллаштиришга хизмат қилиши мумкин; маъмурий преюдиция ҳозирда Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, Грузия, Туркманистон, Тожикистон жиноят қонунчилигида қўлланилиши, Эстония, Қозоғистон, Қирғизистон жиноят қонунчилигида эса бир вақтлар қўлланилган ва ҳозирда эса қўлланилмаслиги; айрим маъмурий преюдицияли жиноят таркибларини Жиноят кодексидан декриминализация қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосага келинган. Бунда қилмишларни фақатгина ижтимоий хавфлилик даражасига эътибор бериб, айрим нормаларни формалдан моддий таркибга ўтказиш ва айримларини эса сифат кўрсаткичларига мувофиқ тақсимлаш ўринли бўлади.

Сведения

Опубликовано
2023 · Т. 4, № 5, С. 31-41
Язык
Казахский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC