Давлат фуқаролик хизматида раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва ўлчашга оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришнинг айрим масалалари
Ушбу мақолада давлат хизматчилари, шу жумладан, раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари таҳлил қилинган, хусусан, мақоланинг биринчи қисмида амалдаги мавжуд қонун ва қонуности хужжатлари ўрганилган. Мақоланинг иккинчи қисмида хорижий давлатлар тажрибалари, уларнинг ҳуқуқий нормалари таҳлил қилинган ва хулосалар келтирилган. Учинчи қисм асосан мавжуд амалиётдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасидаги баъзи давлат органларининг раҳбар ходимларини баҳолаш ва ўлчашдаги мисоллар келтирилиб, мавжуд камчиликлар очиб берилган ҳамда ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар илгари сурилган, бунда хорижий давлатлар тажрибасидан мисоллар келтирилган. Мақоланинг тўртинчи қисмида амалиётдаги ҳуқуқий нормалардаги бўшлиқлар ва бир-бирига зид моддалар келтириб ўтилган ҳамда якунловчи қисмда тўпланган ҳулосаларга асосан қонун нормаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 4/S, С. 56-67
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC