Central AsianResearch Index

Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси: назарий ва ҳуқуқий асослари

Бугунги кунда норма ижодкорлиги соҳасига оид қатор тадқиқот ишлари ва илмий изланишлар амалга оширилмоқда. Мазкур илмий ишлар мазмунини соҳага оид қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини замон талабларига мослаштирган ҳолда янада такомиллаштириш ташкил қилади. Шундан келиб чиқиб, мазкур мақолада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг илмий ва ҳуқуқий асослари соҳада тадқиқотлар ўтказган олимларнинг илмий қарашлари ва амалдаги қонунчилик нормалари асосида батафсил таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси” тушунчасига муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган. Мақолада, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиб-таомиллари соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари таснифи асосида кенгроқ ёритилган.

Сведения

Опубликовано
2023 · Т. 4, № 4/S, С. 1-7
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC