Аёлларни ҳимоя қилиш: зўравонлик ва таъқибга қарши курашда жамоатчилик назоратининг ўрни
Ушбу мақолада жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали аёлларни камситиш ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг долзарб ва муҳим мавзуси кўриб чиқилади. Ҳозирги кунда хотин-қизларнинг хавфсизлиги ва тенглигини таъминлаш устувор вазифа бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари бузилишини аниқлаш ва бунга чек қўйишда жамоатчилик назорати муҳим ўрин тутади. Мазкур мақола доирасида жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш билан боғлиқ асосий жиҳатлар ҳамда аёлларга нисбатан камситиш ва зўравонликка қарши курашиш бўйича зарур чора-тадбирлар ҳақида сўз боради. Шунингдек, хотин-қизларнинг хавфсизлиги ва тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бутун жамиятнинг вазифаси экани, бу мақсадга эришишда жамоатчилик назорати муҳим ўрин тутаётгани алоҳида таъкидланади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 4, С. 95-101
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC