Central AsianResearch Index

Махсус субъектли жиноятларни квалификация қилиш масалалари

Мазкур мақола махсус субъектли жиноятларни квалификация қилиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган бўлиб, унда жиноят таркиби субъектининг белгиси бўлган махсус субъект ва унинг белгилари қилмишни квалфикация қилишда жиноят таркибининг муҳим белгиларидан бири сифатида ўрганилган. Шунингдек, жиноят ҳуқуқида ва қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган махсус субъект, агар у мазкур қонунда белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш ёшига тўлган, ақли расо бўлса, жиноятнинг субъекти деб топилиши, шунингдек, у тўғрисидаги олимларнинг илмий қарашлари, тадқиқотлари, улар ўртасидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлар ҳақида атрофлича баён қилинган. Шу билан бирга, махсус субъектнинг аломатлари бўлмаган ҳолларда бир қадар бошқача вазият юзага келиши, баъзи бир ҳолларда бу жиноят мутлақо мавжуд эмаслигини билдирса, бошқа ҳолларда жиноий жавобгарлик бошқа моддалар бўйича мавжуд бўлиши, яъни фақат жиноят-ҳуқуқий квалификация ўзгариши баён қилинган. Биринчи ҳолатда, масалан, мансабдор шахс бўлмаган шахснинг пора олиши мазкур жиноят учун жиноий жавобгарликни истисно этади, чунки фақат мансабдор шахсгина ушбу жиноятнинг субъекти бўлиши мумкинлиги (Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси), иккинчи ҳолатда эса, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар учун, ЖК 220-моддасининг 2-қисмига кўра, фақат ўта хавфли рецидивистлар, оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм зтилган шахслар жиноий жавобгар бўлишлари, қолган шахслар юқорида зикр этилган ҳаракатлар учун ЖК 220-моддасининг 1-қисмига кўра жавобгарликка тортилишлари баён қилинган.

Сведения

Опубликовано
2023 · Т. 4, № 4, С. 160-168
Язык
Казахский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC