Адабиёт – япон журналистикасида маърифат ҳамда рекреациянинг асоси
Мазкур мақолада Эдо, Мейдзи ва Шёва даврига оид япон журналистикасининг тарихий, ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий омиллар асосида шаклланиш ва тараққиёт йўли тадқиқ этилган. Япония журналистикасида шаклланиш ва ривожланиш тенденцияси япон адабиёти контекстида таҳлил қилиниб, илмий-назарий хулосалар чиқарилган. Ўз ўрнида маданий-маърифий ва рекреативликнинг япон журналистикасида уйғунликда намоён бўлиш хусусиятларини аниқланган. Мақолада келтирилган кузатувлар ва изланишлар япон журналистикаси шаклланишининг япон адабиёти билан боғлиқлиги натижасида юзага келган бадиий-эстетик хилма-хиллик ОАВга кўчганлиги кўрсатади. Шунингдек, япон журналистикасида асосан миллий қадриятларни тарғиб қилиш, билимга хос ахборот етказишда етакчилик қилишига доир таҳлилллар келтирилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 3/S, С. 160-168
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC