Криптовалюта ва унинг айланишини халқаро ҳуқуқий тартибга солиш истиқболлари
Бугунги кунда мавжуд бўлган криптовалюталар рўйхати жуда кенг ва уларни қонуний мустаҳкамлаш учун криптовалюталарнинг бутун мажмуасини таснифлаш керак. Муаллиф криптовалюталарни оммавий тартибга солиш билан боғлиқ муаммоларнинг катта қисми – бу давлат томонидан тартибга солишнинг кўлами ва табиати, операцияларни солиққа тортиш масалалари, ноқонуний ҳаракатлар учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик ва бошқаларда намоён бўлади, деб ҳисоблайди. Миллий ва хорижий тажриба асосида криптовалютани халқаро ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқиш ва унинг юрисдикциясини аниқлаш бўйича таклифларни илгари суриган. Ушбу мақолани тайёрлашда H2020 тадқиқот дастури (грант қисқартмаси: Марказий Осиё қонуни, № 870647) доирасида Мари Кюри тадқиқоти ва инновацион кадрлар алмашинуви томонидан қўллаб-қувватланган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 3/S, С. 126-134
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC