Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларига оид айрим масалалар: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил
Маълумки, ННТлар фуқаролик жамияти институтларида катта роль ўйнайди. Уларни ташкил этиш ва фаолият юритиши бўйича қонунчиликни такомиллаштириш долзарб ҳисобланади. Мазкур мақолада ННТ ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳақида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалар асосида таҳлил қилишга ҳаракат қилинган. Шунингдек, ушбу мақсадни амалга оширишда айрим хорижий давлатларда ННТларни ташкил этиш тартиби ҳамда қонунчилик асослари бўйича қиёсий-ҳуқуқий таҳлил олиб борилган. Мазкур мақолада масалаларни ННТ ташкилотларининг шакллари бўйича миллий ва хорижий тажрибалар асосида ёритишга ҳаракат қилинди. Бундан ташқари, миллий қонунчиликда мавжуд муаммолар ва бўшлиқлар ҳақида ҳам сўз боради.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 3, С. 26-33
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC