Тинтув тергов ҳаракати таснифи ва уни ўтказиш асослари
Ушбу мақолада тинтув тергов ҳаракатининг таснифи, бу борада тадқиқот олиб борган олимларнинг фикрлари, ишни судга қадар юритиш босқичида жиноят-процессуал нормаларнинг устуворлигини таъминлашда шахснинг турар-жойида тинтув ўтказиш билан унинг хизмат, ишлаб чиқариш биноси ёки ўзга жойда тинтув ўтказишнинг ўзига хос фарқли томонлари, уларни ўтказиш бўйича рухсат олиш процессуал тартибида ҳам ўзига хослик бўлиши заруряти, ўзида жиноят изларини сақловчи бошқа объектларни, жумладан “бино” тушунчаси билан қамраб олинмаган транспорт воситалари (автомобиллар, самолётлар, катерлар ва ҳ.к.), контейнерлар ва бошқа жойлар тинтувнинг мустақил объекти бўлиб ҳисобланиши мумкинлиги, тинтувни ўтказиш объектлари; бинолар, шахсий тинтув, ҳудуд, транспорт, бошқа жойлар таснифланиши, депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзоси, судьялар ва прокурорлар фаолиятини тартибга солувчи тегишли қонунларларда дахлсизлик билан боғлиқ қайд этилган кафолатлар асосида тинтув тергов ҳаракатини ўтказишда иммунитет ҳуқуқидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасини белгилаш ва уларни бевосита амалдаги ЖПКда акс эттириш зарурати асослантириб берилди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 2, С. 82-90
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC