Ердан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишда шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар
Мақолада ердан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишда шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида мулоҳаза юритилган. Ер участкаси шартнома предмети бўлишининг ўзига хос жиҳатлари, ер участкаси ижараси шартномасининг ҳуқуқий тартибга солиниши ҳамда ердан фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши билан боғлиқ битимларнинг тузилишига оид тушунчалар тадқиқ этилган. Хусусан, ер участкаси ижара шартномасининг асосий аҳамиятли шартлари ва иккиламчи ижарага бериш тушунчалари атрофлича ёритилган. Шунингдек, мазкур соҳага оид норматив ҳужжатларни ўрганиш ва уларни таҳлил қилиш орқали назарий хулосаларга эришилган. Тадқиқот натижаси сифатида ердан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришга оид баъзи таклиф ва тавсиялар ҳам бериб ўтилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 2, С. 57-66
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC