Марказий Фарғона ҳудудида неолит даври ёдгорликларини ўрганишдаги янги натижалар
Ушбу мақолада Фарғона водийсининг маркази ҳисобланган, географик жиҳатдан “Марказий Фарғона чўллари (текислиги)” ҳудудида қадимги тош даврининг неолит босқичига оид манзилгоҳларни тадқиқ этиш бўйича Ўзбекистон-Россия халқаро археологик экспедициясининг олиб борган изланишлари ва дастлабки натижалари баён этилган. Шунингдек, ҳудудни тадқиқ этиш жараёнида аниқланган топилмалар тавсифи ҳамда улар борасида баъзи мулоҳазалар билдирилган. Археологияда қўлланилаётган замонавий услуб ва дастурлардан (QGIS, Locus Map) фойдаланиб, Марказий Фарғона неолит даври ёдгорликлари янги харитаси тузилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 11/S, С. 210-215
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC