Central AsianResearch Index

Ўзбекистон республикаси ички ишлар органлари халқчил профессионал тузилма ва аҳолини ишончли ҳимоя қилиш кафолати сифатида

Мақолада ички ишлар органларини тубдан ислоҳ қилиш, уларни инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ва давлат барқарорлигини таъминлашга қаратилган халқчил профессионал тузилмага айлантириш масалалари муҳокама қилинади. Мақолада ички ишлар органларининг аҳоли ўртасида ишонч уйғотадиган самарали тузилмага айланишига таъсир этувчи асосий омиллар ва ҳуқуқий асослар таҳлил қилинган. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жиноятчилик ва терроризмга қарши курашишда, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ички ишлар органларининг муҳим ўрни қайд этилган. Шу билан бирга, муаллиф бир қатор меъёрий ҳужжатларни, шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми Кодексини қабул қилиш муҳимлигини таъкидлайди, бусиз ривожланган демократик мамлакатларнинг халқаро стандартлари ва илғор тажрибаларига жавоб берадиган тизимни модернизация қилиш мумкин эмаслигини кўрсатади. Шунингдек, мақолада давлат органлари ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг аҳамияти, ҳамда фуқароларнинг ички ишлар органларини ислоҳ қилиш жараёнларида фаол иштирок этиши белгилаб берилган.

Сведения

Опубликовано
2023 · Т. 4, № 10/S, С. 297-303
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC