Суд мажлисида халқ маслаҳатчилари иштирокининг самарадорлиги таҳлили
Мазкур мақолада жамоатчилик вакиллари бўлган халқ маслаҳатчиларининг ўта оғир жиноят ишларининг кўрилишида судда иштирок этиш асослари, уларнинг фаолиятида мавжуд камчилик ва муаммолар, ушбу муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни бартараф этиш йўллари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада бир қатор ривожланган Осиё ва Европа давлатларининг жиноят-процессуал қонунчилиги ўрганилган бўлиб, миллий қонунчилигимиз билан қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилинган. Мақола якунида ушбу ҳуқуқ интитутини ривожлантириш бўйича таклифлар берилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 10/S, С. 227-232
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC