Central AsianResearch Index

Замонавий воқеликлар негизида болалар насл-насабини белгилашнинг ҳуқуқий масалалари

Боланинг насл-насабга бўлган ҳуқуқи, яъни бола ўзининг аждодлари ҳақида билиш ҳуқуқи муҳим умуминсоний ҳуқуқ ва қадрият саналади. Чунки ҳар киши ўз аждодлари кимлигини билиш орқали ҳаёт йўлини қуриш, ўзининг ўтмишига таяниш, аждодлари билан фахрланиш ва келажагини шу асосда қуришга ҳақлидир. Насл-насаб кишининг исм-шарифи ва ном танлашига ҳам таяниладиган мезонлардан биридир. Қолаверса, насл-насаб оилавий муносабатларга киришишга ҳам муайян таъсирни ўтказади. Шунингдек, боланинг насл-насабини билиши унинг қариндошлик алоқаларини аниқлашга ҳамда шу асосда ўз қариндошлари билан ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашда ҳам муҳим ўрин тутади.

Сведения

Опубликовано
2023 · Т. 4, № 1, С. 86-97
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC