Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунларга риоя қилиниши устидан прокурор назоратининг устувор йўналишлари
Ушбу мақолада ижро ишини юритиш соҳасининг энг муҳим устувор йўналишлари, суд ҳокимиятининг нуфузи ва таъсирчанлигини кучайтириш мақсадида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада ошириш, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тузилмаси ҳамда ваколатларини мақбуллаштириш, унинг иш услубини тубдан қайта кўриб чиқиш масалалари таҳлил қилинди. Шунингдек, cуд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунларга риоя қилиниши устидан прокурор назоратининг ҳуқуқий асослари, мазкур соҳада прокурор назоратининг асосий вазифалари ва йўналишлари кўриб чиқилди, ундаги муайян камчилик ва муаммолар таҳлил этилди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2023 · Т. 4, № 1, С. 15-21
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC