Central AsianResearch Index

Жиноий ҳаракат ижтимоий хавфли қилмишнинг фаол шакли сифасида: умумий ва махсус белгилар таҳлили

Мазкур мақолада тадқиқ этишнинг мантиқийлик, индукция, дедукция, тизимлилик, мантиқий-юридик, қиёсий-ҳуқуқий методларидан кенг фойдаланилган. Жумладан, биринчи навбатда жиноий ҳаракат ижтимоий хавфли қилмишнинг ҳуқуққа хилоф фаол шакли бўлиб, унинг умумий белгилари, яъни ижтимоий хавфлилик, ҳуқуққа хилофлилик, онглилик, ихтиёрийлик ва иродавийлик белгилари батафсил баён қилинган. Жиноят ҳуқуқида жиноят-ҳуқуқий хулқ-атворнинг фаол шакли бўлган жиноий ҳаракатнинг умумий ва махсус белгилари муносабати, шунингдек, улар тўғрисидаги олимларнинг илмий қарашлари, тадқиқотлари, улар ўртасидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлар атрофлича баён қилинган. Шунингдек, жиноий ҳаракатнинг умумий ва махсус белгилари қиёсий таҳлил қилиниб, улардаги муаммоли жиҳатлар аниқланди ва кетма-кет тавсифлаб берилди. Ушбу мақолада асосий эътибор ижтимоий хавфли қилмишнинг фаол шакли бўлган жиноий ҳаракатга қаратилган бўлиб, у инструментал ва қиёсий таҳлил қилинган. Шу билан бирга, жиноят ҳуқуқи доктринаси ва унда мавжуд илмий тадқиқотлар таҳлил этилиб, бу борада асосли назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, хорижий давлатлар жиноят қонунчиликлари қиёсий таҳлил қилинган ҳолда ўрганилиб, бу борада асосли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган ва жиноят қонунчилигига берилган.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 9/S, С. 80-89
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC