Блокчейн технологиялар асосида яратиладиган маҳсулотларга бўлган мулк ҳуқуқи ва унинг ҳуқуқий табиатини тушуниш
Блокчейн технологияларининг жадал ривожланиб бориши унинг ҳаётнинг барча жабҳаларида қўлланилиши, жумладан, электрон овоз бериш, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, етказиб бериш тизими, суғурта, молиялаштириш, энергия ва бошқа соҳаларда кўплаб долзарб муаммоларни оқилона ҳал этишда самарали эканлигини кўрсатди. Aксарият ҳуқуқий тизимларда ушбу технология ёрдамида яратиладиган маҳсулотлар (криптовалюта, токенлар) мақомини ва мос равишда, улардан фойдаланишнинг рухсат этилган чегаралари бўйича ёндашувни белгилашда ягона ёндашув мавжуд эмас. Блокчейн технологияларининг ҳуқуқий табиатини белгилаш қонун чиқарувчига уларни маълум ҳуқуқий режимга киритишга имкон ёки янги ҳуқуқий режимнинг ҳуқуқий асосларини яратишга туртки беради. Мазкур мақолада блокчейн технологиялари асосида яратилган маҳсулотлар (криптовалюта, токенлар, смарт контракт)нинг ҳуқуқий мақоми, уларга нисбатан мулк ҳуқуқи масалалари таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан миллий ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, олимларнинг тадқиқотлари асосида Ўзбекистон қонунчилигида блокчейн технологиялари асосида яратилган маҳсулотлар (криптовалюта, токенлар, смарт контракт)нинг ҳуқуқий мақомини аниқлашга қаратилган таҳлиллар ўтказилиб, миллий қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар илгари сурилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 9/S, С. 129-141
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC