Интернет тармоғидан фойдаланиб, содир этиладиган жиноятлар объектига оид айрим мулоҳазалар
Мақолада муаллиф Интернет тармоғидан фойдаланиб, содир этиладиган жиноятлар объектига оид баъзи масалаларни ёритган. Бугунги кунда Интернет тармоғидан фойдаланиб, содир этиладиган жиноятларнинг таркиби сезиларли даражада кенгайиб, эндиликда улар воситасида мулкка қарши жиноятлар ҳам амалга оширилмоқда. Уларнинг объектига кўра тўғри баҳолаш қилмиш учун адолатли жазо тайинлашга хизмат қилганлиги учун мазкур турдаги жиноятлар объекти масаласини аниқлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Негаки, сўнгги йилларда салмоғи ошиб бораётган ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятлари, айниқса, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишнинг кўпайиб бораётганлиги шахснинг мазкур конституциявий ҳуқуқларига тажовуз бўлиб, ушбу ҳуқуқнинг амалга оширилиши йўлида жиддий ғов бўлмоқда. Муаллиф Интернет тармоғидан фойдаланиб, содир этиладиган жиноятлар орасида ўзгалар мулкини Интернет тармоғидан фойдаланиб талон-тарож қилиш алоҳида ўрин эгаллашига эътибор қаратган. Ушбу жиноятларнинг объекти таҳлилида муаллиф хорижий давлатларда “пластик жиноятчилик” деб ном олган компьютер воситаларидан фойдаланиб, ўзгалар мулкини талон-торож қилиш (банк пластик карточкаларини рақамларини “пин кодини” ўғирлаш ёки пластик карточканинг ўзини қалбакилаштириш) жудаям оммалашиб кетганлигини, бунга қарши ушбу давлатлар ЖКларида алоҳида моддада жавобгарлик назарда тутилганлигини кўрсатади. Бунга сабаб, жамият ҳаётида ҳисоб-китоб билан боғлиқ муносабатларда электрон тўлов воситаси ҳисобланган пластик карточканинг жуда кенг йўлга қўйилганлиги билан изоҳланиши қайд этилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 8/S, С. 85-95
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC