Жиноят-процессуал муносабатларда иммунитет институтини такомиллаштириш истиқболлари
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, суд-тергов амалиётида ортиқча бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётганлиги, қонун ва қонуности норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида коллизион ҳолатларнинг мавжудлиги ва бошқа бир қатор камчиликлар амалдаги жиноят-процессуал кодекси нормаларини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Мазкур мақолада жиноят-процессуал муносабатларда иммунитет институтининг долзарблиги чуқур таҳлил қилиниб, ушбу жараённи янада такомиллаштириш зарурияти асослантирилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 8/S, С. 50-53
- Язык
- Казахский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC