Терроризмга қарши кураш соҳасини кодификациялаш масалалари
Мазкур мақолада терроризмга қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган халқаро шартномалар ҳамда унга боғлиқ бўлган халқаро ҳужжатлар ўрганилган ва таҳлил қилинган. Бундан ташқари, муаллиф терроризмга қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликнинг халқаро-ҳуқуқий тартибга солиниши самарадорлигини ошириш мақсадида мазкур соҳани кодификациялаштириш масаласига урғу беради. Унга кўра, терроризмга қарши кураш соҳасини кодификациялаш вазифаси долзарб ва амалга ошириш мумкин бўлган сифатларга эга бўлган масаладир. Хулосада халқаро терроризмга қарши ҳуқуқнинг янги тизимида “Халқаро терроризмга қарши кураш” кенг қамровли конвенцияси кодификация актига айланиши кераклиги, ўрганилаётган соҳадаги давлатларнинг мажбуриятларини иложи борича аниқ шакллантириш ва мустаҳкамлаш, мавжуд моддий қоидалар, ҳуқуқий нормаларни амалга ошириш механизмлари ва ўзаро муносабатлар қоидалари ҳақида аниқ тасаввур ҳосил бўлиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида фикр билдирган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 8/S, С. 250-255
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC