Аффект ҳолатида қасддан одам ўлдириш енгиллаштирувчи таркибли одам ўлдириш жинояти сифатида
Мазкур мақолада муаллиф аффект ҳолатида қасддан одам ўлдириш енгиллаштирувчи таркибли одам ўлдириш жинояти сифатидаги ўзига хос хусусиятларини ёритган. Муаллифнинг қайд этишича аффект ҳиссиёт ва эҳтирос каби инсонни ташқи ҳамда ички таъсирларга баҳо бериши, унга бўлган муносабатини белгилoвчичи функциялари фаолиятини ўзида намоён қилувчи эмоциянинг бир кўринишидир. Мақолада аффект аввало, психологик тушунча сифатида ўрганилади. Аффект умумий психология фанида “инсоннни қисқа вақт ичида ўзига қамраб олувчи, онгнинг сезиларли даражада ўзгаришига олиб келувчи, унинг иродавий бошқарувини бузувчи (ўз-ўзини бошқаришнинг йўқолишига олиб келувчи), шунингдек, организмнинг барча фаолияти ўзгаришига сабаб бўлувчи эмоционал жараён” сифатида тушунилади. Қасддан одам ўлдириш жиноятининг 48 фоизида жабрланувчи ўз юриш туриши, хулқи, қарашлари билан жиноятчига қарши борганлиги ва шу тариқа жиноят содир этишга йўл қўйганлиги таъкидланган. Шунингдек, одам ўлдириш жиноятининг 50 фоизида жабрланувчи ўз юриш-туриши, хулқ-атвори, қарашлари, эҳтиёжлари билан жиноятчига қарши боради ва бу билан жиноятга “йўл очади”. Бунда жабрланувчи ва жиноятчи орасидаги муносабатларнинг ўзига хослиги намоён бўлади. Якунда муаллиф кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолати ташқи ва ички омилларнинг ўзаро ҳаракати натижаси ҳисобланади, деган хулосага келган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 8/S, С. 222-232
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC