Жамоат хавфсизлигини таъминлаш объектлари ва субъектларининг ўзаро алоқадорлиги
Ушбу мақолада жамоат хавфсизлигини таъминлаш объектлари ва субъектларининг ўзаро алоқадорлиги тўғрисида фикр юритилган бўлиб, “жамоат”, “хавфсизлик”, “таъминлаш”, “объект”, “субъект”, “алоқа”, “жамоат хавфсизлиги”, “жамоат хавфсизлигини таъминлаш” каби тушунчалар этимологик жиҳатдан таҳлил қилинди. Шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш объектларини аниқ ва тўлиқ қамраб олишга хизмат қиладиган миллий манфаатлар кўриб чиқилди. Тадқиқотлар давомида “жамоат хавфсизлиги” тушунчасини тадқиқ қилиш бўйича ёндашувлар ўрганилди. Мамлакатимизда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини ҳамда жамиятда барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилиб келаётган жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Хавфсизлик назариясида мавжуд ёндашув, қоида, фикр ва мулоҳазалар асосида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг объектлари ва субъектларини умумий, махсус ҳамда хусусий турларга ажратган ҳолда ўрганиш юзасидан хулосалар қилинди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 8/S, С. 163-170
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC