Central AsianResearch Index

Жиноят ҳуқуқида сабабий боғланиш ва унинг детерминизм билан ўзаро муносабати

Мазкур мақолада тадқиқ этишнинг мантиқийлик, индукция, дедукция, тизимлилик, мантиқий-юридик, қиёсий-ҳуқуқий методларидан кенг фойдаланилган. Жумладан, биринчи навбатда сабабий боғланиш фалсафий категория бўлиб, у жиноят ҳуқуқида ҳам фалсафий асосларга эга эканлиги батафсил баён қилинган. Жиноят ҳуқуқида сабабий боғланишнинг фалсафий асослари детерминизм билан ўзаро муносабати, шунингдек, у тўғрисидаги олимларнинг илмий қарашлари, тадқиқотлари, улар ўртасидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлар ҳақида атрофлича баён қилинган. Шунингдек, моддий таркибли жиноят объектив томонинниг зарурий белгиси бўлган жиноий қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш фалсафий асослар ва детерминизм билан қиёсий таҳлил қилиниб, улардаги муаммоли жиҳатлар аниқланди ва кетма-кет тавсифлаб берилди. Ушбу мақолада асосий эътибор жиноят объектив томони зарурий белгиси бўлган ижтимоий хавфли қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланишга қаратилган бўлиб, у инструментал ва қиёсий таҳлил қилинган. Мазкур белгининг асосий шартлари ва мезонлари аниқланиб, уларнинг назарий ва амалий ечимлари ўрнатилган ва топилган. Шу билан бирга, жиноят ҳуқуқи доктринаси ва унда мавжуд илмий тадқиқотлар таҳлил этилиб, бу борада асосли назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 8/S, С. 122-131
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC