Ҳуқуқий аниқлик тамойилининг қонун ижодкорлиги жараёнида қўллашнинг назарий-ҳуқуқий масалалари
Ҳар қандай қонунчилик тизими ва ҳуқуқ соҳаси ўзига хос асосий қоидалар ва муайян умумийлик замирида бирлаштирилган мезонлар негизида амал қилади. Мазкур мезонлар эса бевосита барча ҳуқуқ соҳалари учун асос бўлиб хизмат қилади. Бу мезон ҳуқуқ тамойиллари кўринишида намоён бўлади. Ушбу илмий мақолада ҳуқуқ тамойиллари ва ҳуқуқий аниқлик тамойилининг тушунчаси, унинг қонун ижодкорлиги жараёнида тутган ўрни ва аҳамияти юзасидан асосли фикрлар билдирилган. Шунингдек, ҳуқуқий аниқлик тамойилининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида, ҳуқуқий аниқлик тамойилининг амалиётга кенг татбиқ этилиши натижасида кутилиши мумкин бўлган натижалар баён этилган. Ҳуқуқий аниқлик тамойилининг ҳуқуқий тартибга солишнинг барча соҳалари, барча тармоқлари учун зарурий аҳамиятга эга эканлиги ҳамда барча ҳуқуқ ижодкорлари учун мажбурий аҳамиятга эга бўлган тамойил сифатида амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти учун зарур эканлиги бўйича муаллиф фикри тегишли тартибда баён этилган ҳамда айрим мисоллар орқали ҳуқуқий аниқлик тамойилининг зарурати ҳақида сўз юритилади. Ҳуқуқий аниқлик тамойили юзасидан ҳуқуқшунос олимларнинг ва муаллифнинг фикрлари ва таҳлилий маълумотлари келтириб ўтилган. Шу билан биргаликда, ҳуқуқий аниқлик тамойилининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумотлар баён этилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 8/S, С. 1-9
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC