Ўзбекитон Республикаси ва айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилиги бўйича мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарлик: қийёсий таҳлил
Мазкур мақолада айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилиги таҳлили асосида мансабдорлик жиноятлари-нинг турлари, уларнинг характерли белгилари ҳамда жавобгарлик масаласи ўрганилган. Бугунги кунда мансаб-дорлик жиноятлари давлат бошқарувига, давлат тизимига, иқтисодиётига қарши қаратилган бўлиб, катта зарар манбаига айланмоқа. Дунё мамлакатларининг жиноий-ҳуқуқий статистикаси айрим давлатларда мазкур тоифага кирувчи жиноятларга самарали кураш олиб борилаёт-ганини, ва жиноятчилик динамикасининг пасайишини кўрсатмоқда. Шу боис, хорижий давлатларнинг жиноят қонунчилигини чуқур таҳлил қилиш орқали мансабдорлик жиноятларини ягона характерли белгиларини аниқлаш ва уларни таҳлил қилиш зарурати мавжуд.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 7/S, С. 54-60
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC