Нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро ҳуқуқий асосларига оид айрим масалалар
Мазкур мақолада нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Нодавлат нотижорат ташкилотларига оид Бирлашган Миллатлар Ташкилотлари ҳуқуқий ҳужжатларидаги таъриф тадқиқ этилган. Нодавлат секторнинг халқаро ҳуқуқий асосларига оид турли назарий қарашлар ўрганилган. Европа Иттифоқи доирасидаги ҳуқуқий ҳужжатларда нодавлат секторга оид нормалар хусусида сўз юритилган. Жон Хопкинс университети Ноҳукумат ҳуқуқи халқаро маркази томонидан нодавлат секторнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларига доир методологик базани мустаҳкамлашга оид фаолияти таҳлил этилди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 7/S, С. 285-291
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC