Юридик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома ҳуқуқий моделининг хусусиятлари
Юридик хизмат кўрсатишнинг шартномавий модели бугунги тадбиркорлик фаолиятида алоҳида ўрин тутади. Ушбу шартнома орқали тегишли малакага эга бўлган мутахассис томонидан юридик хизмат (масаланинг моҳияти бўйича ҳуқуқий маълумот ва ахборот бериш, ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш, шартномани экспертизадан ўтказиш, суд ёки бошқа давлат органида ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, бошқа шахслар билан муносабатда вакиллик қилиш, лойиҳани юридик жиҳатдан таъминлаш ва шу кабилар) кўрсатилади. Моҳиятан ушбу шартнома ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси саналади. Унинг предметига буюртмачи номидан қонун йўл қўйган барча ҳуқуқларни амалга ошириш ва мажбуриятларни бажаришдан тортиб, муайян бир аниқ олинган юридик ҳаракатларни содир этишгача бўлган ваколатлар киради. Шу сабабли мазкур шартноманинг моделини аниқлаштириш ҳамда хизмат кўрсатувчи – ижрочи ва хизматдан фойдаланувчи – буюртмачи ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасини аниқлаш, шартноманинг предметини тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 7/S, С. 204-213
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC