Central AsianResearch Index

Чет эл компанияларининг давлат харидларида иштирок этиш модели асосида трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш ва бу жараёнда давлат харидлари тизимини рақамлаштиришнинг роли

Давлат харидларининг самарали фаолият кўрсатиши иқтисодий ўсиш ва самарали давлат инвестицияларининг асосий шартига айланмоқда. Давлат харидларидан стратегик фойдаланиш ҳукуматларга инновацияларни рағбатлантиришга ёрдам беради. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, Европа Иттифоқи ва ЕврАзЕС мамлакатларида трансчегаравий савдо учун мавжуд тўсиқлар бир хил. Шу билан бирга, ахборот технологияларининг жадал ривожланиши давлат харидлари иштирокчилари учун трансчегаравий электрон тижоратни тўсиқсиз амалга ошириш, хусусан, давлат харидларининг бошқа мамлакатлар ташкилот ва корхоналари учун ҳам мавжудлиги масаласини кўтармоқда. Тадқиқотлар давомида аниқланган муаммоларни ҳал қилиш учун кўпчилик энг яхши инновацион технологиялар ва хорижий компаниялар салоҳиятидан фойдаланиш имконини берувчи трансчегаравий савдони амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ягона платформани таклиф қилди.Чет эл компанияларининг давлат харидларида иштирок этиш механизмлари қуйидаги тамойиллар асосида шаклланиши керак: хорижий компаниялар иштирокидаги давлат харидларини тизимли режалаштириш ва назорат қилиш тамойили; аукциондан олдин ва кейин хорижий компанияларни қидириш, танлаш, жалб қилиш ва мослаштириш тамойили; иштирок этиш учун қулай молиявий шароитлар яратиш тамойили; молиявий оқимларни ташкил этиш ва бошқаришнинг мураккаблиги принципи.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 7/S, С. 154-164
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC