Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдиришини ҳаётга қарши жиноятлар туркумидаги ўрни бўйича доктринал баҳолаш
Мазкур мақолада муаллиф ҳаётга қарши жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги унинг қай даражада кенг тарқалганлиги билан эмас, балки қандай оғир оқибатлар келтириб чиқариши билан баҳоланишини қайд этган. Муаллиф томонидан онанинг ўз фарзандини қасддан ўлдириш жиноятини ҳаётга қарши жиноятлар туркумида тутган ўрни, унинг ўзига хос белгилари ҳақидаги доктринал қарашлар таҳлили асосида ушбу жиноятга ҳуқуқий тавсиф берилган. Муаллифнинг фикрича, ЖК 99-моддасининг энг муҳим белгиси нафақат уни содир этган субъект билан боғлиқ, балки бу ҳолатдасубъектнинг эмоционал-психологик ҳолати ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 7/S, С. 145-153
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC