Central AsianResearch Index

Давлат бошқаруви тизимида замонавий парламентнинг роли ҳамда функциялари

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикасида парламент назорати институти, унинг Ўзбекистон парламенти функциялари тузилмасидаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган. Мақола муаллифи конституциявий ҳуқуқ назариясида, миллий қонунчиликда парламент назорати тушунчасига турлича ёндашувларни таҳлил қилади. Парламент назорати тушунчасига муаллиф таърифи шакллантирилган. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида мазкур атаманинг аниқ ёритилиши заруриятига алоҳида эътибор қаратилган. Мақолада парламент назоратининг мақсадлари, уларнинг хусусиятлари акс эттирилган. Ўзбекистон Республикасида парламент назорати конституциявий-ҳуқуқий институти давлат бошқаруви тизимидаги ўрни нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Уларда парламентнинг халқнинг вакиллик институти, унинг иродасини ифодаловчи алоҳида ўрни ёритилган. Мамлакат тараққиётининг ҳозирги босқичида парламент томонидан парламент назоратини амалга ошириш самарадорлигига баҳо берилган. Парламент назоратини такомиллаштириш йўналишлари юзасидан муҳим масалалар хусусида сўз юритилган. Муаллиф Ўзбекистон Республикасининг “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунини илмий-назарий жиҳатдан асослашга ҳаракат қилди, илмий-амалий муҳокама ва чуқур илмий-назарий ўрганишни талаб қиладиган қатор масалаларни белгилаб берди.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 7/S, С. 104-113
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC