Жиноят объектив томони зарурий белгиларининг ўзига хос хусусиятлари: таҳлил ва таклиф
Мазкур мақолада тадқиқ этишнинг мантиқийлик, индукция, дедукция, тизимлилик, мантиқий-юридик, қиёсий-ҳуқуқий методларидан кенг фойдаланилган. Жумладан, биринчи навбатда жиноят таркиби муҳим элементларидан бири бўлган жиноят объектив томони ва унинг белгиларининг умумий тавсифи очиб берилган бўлиб, улар тўғрисидаги олимларнинг илмий қарашлари, тадқиқотлари, улар ўртасидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлар ҳақида атрофлича баён қилинган. Шунингдек, жиноят объектив томонининг зарурий белгилари қиёсий таҳлил қилиниб, улардаги муаммоли жиҳатлар аниқланди ва кетма-кет тавсифлаб берилди. Ушбу мақолада асосий эътибор жиноят объектив томони умумий тавсифига қаратилган бўлиб, жиноят объектив томони белгилари инструментал ва қиёсий таҳлил қилинган. Мазкур белгиларда мавжуд муаммолар аниқланиб, уларнинг назарий ва амалий ечимлари ўрнатилган ва топилган. Шу билан бирга, континентал (ромона-герман) ҳуқуқ оиласига кирувчи рус олимлари А.Н. Трайнин, Г.В. Тимейко, В.Н. Кудрявцев, Н.Ф. Кузнецова, И.М. Ковалев, А.И. Рарог, Д.М. Молчанов, В.Б. Малинин, А.Ф. Парфенов ва бошқалар, шунингдек, миллий олимлар А.С. Якубов, М.Х. Рустамбоев, М. Усмоналиев, П. Бакунов, Х.Р. Очилов, Ш.Д. Хайдаров, З.З. Шамсидинов, Р.С. Алтиев ва бошқаларнинг илмий ишлари, монографиялари, илмий ва ўқув дарсликларидан фойдаланилган.Бундан ташқари, жиноят ҳуқуқи доктринаси ва ривожланган хорижий давлатлар жиноят қонунчилиги таҳлил этилиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигини такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 6/S, С. 309-322
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC