Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тури сифатида ахлоқ тузатиш ишларининг ўзига хос хусусиятлари
Республикамизда cўнгги беш йил ичида жиноий жазоларнинг ижросини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари сифатида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш механизмларини тубдан қайта кўриб чиқиш, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос равишда маҳкумлар ҳуқуқлари доираси янада кенгайтирилмоқда. Мақолада ахлоқ тузатиш тариқасидаги жазо турининг ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари ва унинг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа турдаги жазолардан фарқлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган ва жазо тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар илгари сурилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 6/S, С. 267-278
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC