Central AsianResearch Index

Ўзбекистонда совет сайлов тизими: сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва тиклаш амалиёти (1918-1936 йиллар)

Мақола 1918-1936 йилларда Туркистон АССР ва Ўзбекистон ССР да сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва тиклаш тартибини ўрганишга бағишланган. Меъёрий ҳужжатлар ва архив материаллари таҳлилига кўра, сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш сиёсати Совет сайлов қонунчи-лигининг асосий институтларидан бири ҳисобланган. Сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш амалиёти аҳолининг пролетар бўлмаган қатламларига нисбатан сиёсатнинг кескинлашуви билан ҳал қилувчи рол ўйнади. Мазкур жараённи техник жиҳатдан такомиллаштириш ҳам сиёсатнинг процессуал томонини ривожлантиришнинг муҳим омилига айланди. Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш эволюциясини белгиловчи тенденция сайлов ҳуқуқидан нотўғри маҳрум қилинганларнинг шикоят-ларини кўриб чиқиш, “ҳақсизлар”нинг ҳуқуқларини тиклаш ва рўйхатга олишни тартибга солувчи норма-ларини аниқлаштириш ва унификация қилиш эди.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 6/S, С. 202-211
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC