Давлат фуқаролик хизматини ўташ принципларининг назарий-ҳуқуқий асослари
Давлат фуқаролик хизмати принципларининг мазму-нида давлат бошқарувининг асосий тоифаси сифатида давлат хизматининг моҳиятида мужассамлашганлиги, давлат фуқаролик хизматини ўташ принциплари давлат хизмати принциплари билан бевосита боғлиқлиги, амалдаги қонунчиликда давлат фуқаролик хизматини ўташ принциплари давлат фуқаролик хизмати нуқтаи назардан тартибга солинмаганлигини инобатга олиб, мазкур мақолада давлат фуқаролик хизматини ўташга доим муҳим принциплар тадқиқ этилади. Давлат хизматининг барча тоифалари учун татбиқ этиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари-нинг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларида давлат хизмат-чилари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар: қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидойилик, давлат ва жамият манфаат-ларига содиқлик, адолатлилик, ҳалоллик ва холислик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик орқали амалга оширишлари кераклиги асосида олиб боради.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 6/S, С. 124-130
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC