XIX аср охири – XX аср бошларида фарғона вилоятида пахтачиликдаги ўзгаришлар
Ушбу мақолада XIX аср охири – XX аср бошларида Фарғона вилоятида пахтачиликдаги ўзгаришлар, хусусан, Туркистон генерал-губернаторлиги даврида қишлоқ хўжалигидаги ҳолат, маҳаллий маъмурият томонидан пахта етиштиришга бўлган муносабатнинг ўзгариши, Ўрта Осиёга янги Америка пахта навининг кириб келиши, пахта майдонлари учун ажратиладиган ерларнинг кенгайиб бориши жараёнининг Фарғона водийсидаги мавжуд вазиятга таъсири каби масалалар кўриб чиқилган. Шунингдек, Фарғона водийсида пахта етиштиришнинг кўпайиши билан боғлиқ бўлган иқтисодий ўзгаришлар, пахтани қайта ишлаш фирмалари ва турли жамиятларнинг пайдо бўлиши ҳамда уларнинг пахтачиликни ўз назоратига олишга уринишлари манбалар ёрдамида таҳлил қилинган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 6, С. 15-20
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC