Central AsianResearch Index

Ижтимоий тармоқларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш: Ўзбекистон ва Қозоғистон тажрибаси

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ахборот хавфсизлиги тобора жамоатчилик диққат марказида бўлиб, олим ва мутахассисларда қизиқиш уйғотмоқда. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг ахборот хавфсизлиги ва ахборотлаш-тириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига асосланиб, ижтимоий тармоқларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмларини ҳуқуқий тартибга солиш жиҳатлари таҳлил қилинган. Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси қонунчилигида ижтимоий тармоқларни тартибга солиш, шу жумладан, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўзда тутилмаган, шу муносабат билан муаллиф бу масала юзасидан профилактика чораларини кўриш муҳимлигини таъкидлайди. Мақола натижаларига кўра, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигига таҳдид соладиган контентни тарқатишда уни фильтрлаш ва блокировка қилиш чоралари, шунингдек ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш каби чораларнинг қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган. Умуман олганда, самарали ҳуқуқий тартибга солиш ҳуқуқий механизмнинг соддалигига, ҳуқуқий мажбуриятнинг максимал даражада соддалаштиришга, шунингдек ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни аниқ ва адолатли тарзда чеклашга асосланиши кераклиги таъкидланган.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 5/S, С. 322-329
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC