Компанияларнинг солиқларни тўлашдан бўйин товлашининг баъзи сабаблари
Мақолада Ўзбекистон Республикасида компаниялар томонидан солиқ тўлашдан бўйин товлаш кўринишидаги жиноят содир этилиши сабаблари кўриб чиқилган ва айрим сабаблар хорижий давлатлар билан қиёсий таҳлил қилинган. Муаллиф тадқиқот жараёнида қуйидаги хулосаларга келади: 1. Айрим компанияларга имтиёзлар берилиши бу имтиёзлар қўлланилмайдиган бошқа компаниялар томонидан солиқ тўлашдан бўйин товлашга олиб келади. 2. Йирик компаниялар кўпроқ куч ва таъсирга эга бўлиб, бу уларга мамлакатда солиқ йиғимларини ўрнатиш сиёсатини белгилаш имконини беради. 3. Айланмаси катта бўлган компаниялар кўпроқ солиқ тўлашлари кераклиги, уларнинг солиқларни тўлашдан бўйин товлаш йўлларини излашга олиб келади. 4. Левередж молиявий восита сифатида солиқ тўлашдан бўйин товловчиларга қарши курашга салбий таъсир кўрсатади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 5/S, С. 300-306
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC