Конституциявий суд қарорлари қандай ижро этилади?
Замонавий шароитларда Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди қарорларини ижро этиш самарадорлиги муаммолари алоҳида аҳамиятга эга. Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ҳуқуқ тизимини шакллантиришдаги алоҳида ўрни ва роли, ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Конституциясига мувофиқлигини назорат қилиш фаолияти билан боғлиқдир. Амалдаги қонун ҳужжатларининг сифати, конституциявий принципларнинг қанчалик изчил ва тўлиқ амалга оширилиши кўп жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига боғлиқ. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарорларини ижро этиш масаласи ёритилади, шунингдек, ушбу масаланинг аҳамияти асосланади. Суднинг бугунги кундаги фаолияти истиқболларига баҳо берилган. Суд қарорларини ижро этишда етарлича самарадорликка эришмасликнинг асосий муаммолари таҳлил қилинган. Миллий қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қарорлари ижросини таъминлашнинг комплекс механизми шаклланганлиги аниқланди. Амалдаги қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарорларини ижро этиш тартиби назарда тутилмаган, балки давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг суд томонидан Конституцияга зид деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Конституцияга ва Конституциявий суднинг ҳуқуқий позицияларига мувофиқлаштириш мажбурияти назарда тутилган. Шу муносабат билан Конституциявий суд қарорлари ижросини тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш зарурати пайдо бўлди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 5, С. 93-102
- Язык
- Казахский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC