Шартнома тузиш тушунчаси ва моҳияти
Мақолада шартнома тузиш, уни расмийлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий база имкониятлари ва бу борадаги ҳуқуқий ёндашувлар таҳлил қилинади. Ўзбекистонда шартнома тузишга доир талабларга риоя қилиш ҳақида қарашлар анчадан буён мавжуд бўлса-да, қонунчиликдаги муаммоларни бартараф этиш бўйича олдинги силжиш кузатилмади. Бозор иқтисодиёти шароитида шартномага бўлган талаб ва эҳтиёж, шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни самарали ҳал қилишга бўлган қизиқиш тобора кучайиб бормоқда. Бугунги кунда муаллифнинг қайд этишича, шартнома тузиш ва унинг моҳияти етарлича очиб берилмаган. Шартнома тузиш жараёнида қонунчилик мазмунида ифодаланган талабларга риоя қилиниши, шартнома тузиш эркинлиги тамойили тўлақонли ва устувор равишда амал қилиниши шарт деб ҳисоблайди. Муаллиф таҳлил жараёнида ушбу масалаларни кенгроқ ўрганиб, ўзининг муаллифлик позициясини билдирган. Мақоланинг хулоса қисмида эса, шартнома тузишга доир қонунчиликни такомиллаштириш бўйича муаллиф томонидан таклифлар илгари сурилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 5, С. 68-76
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC