Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Самиғ Абдуллаев жасорати ва ижодининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти
Мақолада муаллиф Иккинчи жаҳон уруши йиллари ўзбек рассомларининг ғалабага қўшган ҳиссалари, жасорати ва матонати, босиб ўтган оловли йиллари ва яратган асарлари мисолида ёш рассомларни тарбиялашдаги фаол иштироклари, урушдан сўнгги йилларда тез орада республикамиз рассомларининг халқаро майдонга чиқиб, кўпгина кўргазмаларда фаол иштирок этишлари ёритилган. Уруш йилларида халқимиз томонидан амалга оширилган буюк ишлар, унинг кучли ирода ва қаҳрамонлигини, ота-боболаримиз жасорати ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда катта аҳамият касб этганини ифодалаган. Мақолада Ўзбекистон халқ рассоми, хизмат кўрсатган маданият ходими, Совет Иттифоқи қаҳрамони Самиғ Абдуллаев рассом ва маданият ходими сифатида ёшлар тарбияси билан бирга она- табиат ва жамиятда бўлаётган ўзгаришларни эътиборсиз қолдирмагани, унинг яратган асарларидаги гўзаллик сирлари одамларни эзгуликка етаклагани, ёшлар тарбиясига алоҳида аҳамиятли бўлгани ҳақида сўз боради.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 5, С. 159-164
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC