Вояга етмаган шахсни жиноятнинг субъекти деб топишнинг зарурий белгиси
Инсоннинг маълум руҳий-физиологик хусусияти – унинг ёши билан ҳам боғлиқ бўлади. Қонунда жиноий жавобгарлик ёшининг белгиланиши биринчи навбатда шу билан изоҳланадики, бу ҳолат шахснинг ақлий ривожланиши, унинг ўз ҳаракатлари юзасидан ҳисоб бериши ва уларни бошқариш қобилияти билан боғлиқ, шунинг учун ҳам ҳар бир муайян ҳолатлар шахснинг ёшини аниқлаш жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни жиноят субъекти деб топиш учун зарурдир. Мақолада биологик, психологик, ижтимоий, хронологик мезонларга кўра ёшнинг турлари, жиноий жавобгарлик ёши масаласининг турли жиноят-ҳуқуқий тизимларда ҳал қилиниши усуллари, шунингдек, айрим хорижий давлатларда алоҳида жиноятларни содир этганлик учун вояга етмаганлар ёшининг қуйи чегарасини белгилашдаги мезонлар кенг ёритилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 5, С. 111-124
- Язык
- Русский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC