Central AsianResearch Index

Болаларнинг ижодий фаоллигини шакллантиришда таълимий ўйинлар ва методларнинг аҳамияти

Ушбу мақолада мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаолликнинг намоён бўлиши ҳамда таълимий ўйинлар ва методларнинг аҳамияти кўрсатиб берилган. Ўйин болада яхши кайфиятни таъминлайди, унинг ҳиссий тажрибасини бойитади, кўргазма-образли тафаккури, тасаввури, нутқини ривожлантиради. Тасаввури яхши ривожланган болалар юқори интеллектга эга бўладилар. Ўйин – боланинг ижтимоий ривожланишининг муҳим шартидир. Унда болалар катталарнинг турли фаолиятлари билан танишадилар, бошқа инсонларнинг ҳис-туйғулари ва ҳолатларини тушуниш, уларга ҳамдард бўлишни ўргана-дилар, тенгдош ва катта болалар билан мулоқот қилиш кўникмаларини эгаллайдилар. Ўйин яхши психотерапевтик таъсирга эга, чунки ўйин-даги ҳаракатлар орқали болалар йиғилиб қолган салбий ҳиссиётларини англамаган ҳолда ва беихтиёр чиқариб юборадилар.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 4/S, С. 460-464
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC