Европа мамлакатлари ҳуқуқ тизимида асоссиз бойлик орттириш натижасида вужудга келадиган мажбуриятлар институти
Мақолада асоссиз бойиш институтини тартибга солиш-нинг роман ва немис моделлари Франция, Нидерландия, Германия ва Швейцария қонунчилиги мисолида кўриб чиқилади. Муаллиф фикрига кўра, француз ва бошқа роман мамлакатларининг асоссиз бойлик орттириш ҳақидаги парадигмалари асосида даъволарнинг айрим турлари, хусусан, асоссиз орттирилган маблағни қайтариш ҳақидаги қоидаларни ўз ичига олади. Назарий жиҳатдан бу ёндашув Франция Фуқаролик кодексининг қабул қилинган пайтда қуйидагича асосланган: умумий даъво асоссиз орттирилган бойликни қайтариш юзасидан муносабатларда қўллаш учун ниҳоятда кенгдир ва қарздорлар (тўловчилар) томо-нидан суиистеъмол қилиш эҳтимолларини вужудга келтиради. Немис модели умумий даъвони норматив ҳужжатлар даражасида белгилаш, шартларнинг намунавий типологиясини ишлаб чиқиш билан тавсифланади. Умумий кондикциявий даъвонинг немис модели монолитик харак-терга эга эмас, кондикциялар немис тадқиқотчиларининг узоқ муддатли фаолияти натижалари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, жамоатчилик билан муносабатларни ва асоссиз бойлик орттириш юзасидан мавжуд суд амалиётини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Европа давлатлари қонунчилиги бўйича шартли мажбуриятлар мураккаб хусусиятга эга, деган хулосага келади. Асоссиз бойлик орттириш ҳақидаги мажбуриятлар институтини қуришнинг иккита асосий моделлари – роман ва герман моделларини –-бир-биридан алоҳида ажратиш билан бир қаторда XIX асрнинг бошида ва охирида бошланган Франция ва Нидерландия фуқаролик кодексларини қабул жараёнлари натижасида бир-бирига яқин бўлган икки алоҳида тизимнинг шаклланишига олиб келди. Шунинг-дек, мазкур кодификациялар ўзининг ҳар бир моделга хос асосий хусусиятларини ҳам сақлаб қолди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 4/S, С. 445-454
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC