Ислом инвестиция фондлари: миллий қонунчилик ва ҳуқуқий ёндашувлар
Мақолада Ўзбекистонда ислом инвестиция фондлари фаолиятини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий база имкониятлари ва бу борадаги ҳуқуқий ёндашувлар таҳлил қилинади. Ўзбекистонда ислом молияси имкониятларидан фойдаланиш лозимлиги ҳақида қарашлар анчадан буён мавжуд бўлса-да, қонун ижодкорлиги борасида олдинга силжиш кузатилмади. Қонунчилик ҳокимияти жараёнларини босиқлик билан кузатаётган бир пайтда хусусий секторда ислом молияси хизматларини кўрсатиш жадал ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда муаллифнинг қайд этишича, Ўзбекистонда ислом молиясига оид қонунчиликни шакллантириш борасида икки хил ёндашув шаклланган. Биринчи ёндашувга кўра, ислом молиясига оид янги қонунчилик яратилиши лозим. Иккинчи ёндашув эса, янги қонунчиликнинг яратилишини инкор этади ва амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчаларнинг киритилиши етарли, деб ҳисоблайди. Муаллиф таҳлил жараёнида икки ёндашув мазмунини ҳам кенгроқ ўрганиб, ўз муносабатини билдирган. Мақоланинг хулоса қисмида эса ислом инвестиция фондларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича муаллиф томонидан таклифлар илгари сурилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 4, С. 95-100
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC