“Жиноят содир этган ёшлар” тушунчасига оид айрим мулоҳазалар
Мақолада Ўзбекистон Республикаси ва айрим хорижий давлатлар қонунчилиги, халқаро ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқшунос олимларнинг назарий фикрлари таҳлил қилинган бўлиб, жиноят, маъмурий, жиноят–процессуал, жиноят-ижроия ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонунчиликда “ёшлар” тушунчасини белгилашга, ёшлар, хусусан, ўн саккиз ёшга тўлган, лекин ўттиз ёшдан ошмаган ёшларга уларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ёндашишга оид алоҳида қоидалар киритиш, ҳуқуқ назарияси ва амалиётда ҳуқуқбузарлик содир этган ёки содир этиш эҳтимоли бўлган шахсларга нисбатан “ҳуқуқбузар”, “жиноятчи”, “ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахс”, “ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган”, “хавфли рецидивист”, “ўта хавфли рецидивист” эмас, балки “ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган шахс”, “ҳуқуқбузарлик содир этган шахс” ёки “жиноят содир этган шахс” жумлаларини қўллаш мақсадга мувофиқлиги, шунингдек, рецидивликни шахсга нисбатан эмас, жиноятга нисбатан қўллаш, шахсни “хавфли рецидивист” ёки “ўта хавфли рецидивист” деб топиш амалиётини бекор қилиш, жиноятни “хавфли рецидив” ва “ўта хавфли рецидив” деб топиш мезонларини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 4, С. 73-81
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC