Баъзи хорижий давлатларда давлат харидлари билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий жавобгарликнинг айрим масалалари
Мақолада муаллиф томонидан баъзи хорижий давлатларда давлат харидлари билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий жавобгарликнинг айрим масалалари ёритилган. Шунингдек, мақолада хорижий давлатлар қонунчилигида давлат харидлари соҳасидаги коррупциявий жиноятлар учун айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилиги бўйича мансабдор шахслар жавобгарлигига хос айрим жиҳатлар ҳам таҳлил қилинган. Бундан ташқари, давлат харидлари билан боғлиқ давлат манфаатларига хилоф битимлар тузиш жинояти учун жавобгарликнинг қиёсий таҳлили, давлат харидлари соҳасидаги жиноятларни содир этганлик учун юридик шахслар жавобгарлиги масаласини киритилишига оид илмий-назарий қарашлар муҳокама қилинган. Аксарият хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида мансабдор шахслар томонидан содир этилган иқтисодиёт асосларига қарши жиноятларнинг аксарияти давлат манфаатлари хилоф равишда битимлар тузиш, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож этиш, компьютер-техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда талон-торож этиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги фирибгарлик ва жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш жиноятларидан иборатлиги қайд этилган. Давлат харидлари соҳасидаги жиноятлар коррупция намоён бўлишининг қуйидаги шакллари фарқланган: мансабдор шахслар, давлат хизмати ходимлари, депутатлар тижорат фаолиятида шахсий ёки корпоратив наф кўриш учун бевосита иштирок этиши; давлат пул маблағларини ўзлаштириш ниятида тижорат тузилмаларига ўтказиш учун ўз хизмат мавқеидан фойдаланиш ва бошқ.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 4, С. 62-72
- Язык
- Казахский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC