Central AsianResearch Index

Парламент ва ҳукуматнинг миллий хавфсизлик йўналишидаги ҳамкорлиги масалалари

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ижро ҳокимияти органлари билан миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорлиги масалалари, хусусан, норма ижодкорлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалий ҳаётда ишлаш механизмлари, ваколатларнинг тақсимоти билан йўналишлардаги вазифалар ҳақида сўз боради. Шу билан бирга, айни ушбу йўналишда Ўзбекистондаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, хавфсизликни таъминлаш йўналишидаги замонавий усул ва механизмлари ҳамда аниқ хорижий мамлакатлар мисолида миллий хавфсизлик сиёсатини юритиш амалиёти ва тажрибаси ҳақида баён этилган. Шунингдек, парламентнинг хавфсизликка доир ахборот ва маълумотларни олишда қўллайдиган усуллари, яъни парламент сўрови, парламент эшитуви ҳамда парламент текшируви ва уларнинг халқаро нормаларга мувофиқлиги баён этилган.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 4, С. 233-239
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC