Central AsianResearch Index

Муддатли меҳнат муносабатларини шартномавий-ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари

Мазкур мақолада меҳнат муносабатларини турдош фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан фарқини кўрсатиб берувчи меҳнат шартномасини тузишнинг муҳим қоида-лари, зарурияти, меҳнат шартномасини тузиш тартиби ва меҳнат шартномасини тузишда иш берувчилар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар зарурияти таҳлил қилинди. Мақолада муддатли меҳнат шартномасининг меҳнат муно-сабатларини тартибга солишдаги аҳамияти, фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинадиган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, пудрат шартномаларидан фарқли жиҳатлари ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим тамойил-ларига асосан ҳамда бугунги кундаги бозор иқтисодиётини ривожлантириш талабларини инобатга олган ҳолда ўрганилди. Шунингдек, мақолада иш берувчи ва ходим ўртасида муддатли меҳнат муносабатларини ўрнатишнинг афзалликлари, камчиликлари, шу билан бирга, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммолар аниқ-ланди. Муддатли меҳнат шартномасини тузишда иш берув-чининг ҳуқуқларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, Германия ва Франция каби ривож-ланган мамлакатлар қонунчилик тажрибаси асосида меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир тавсиялар илгари сурилди.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 3/S, С. 566-575
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC